Мобильное приложение Xabar.uz для Android устройств. Скачать ×

Бобур Наби

Пора олгандан «премия» олган яхши

Пора олгандан «премия» олган яхши

Бир қатор сайтларда Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров ўзига 35 млн. сўмлик мукофот пули ёзгани ҳақида хабарлар чиқди. Буни кўпчилик ўзича тушунди ва талқин қилди.

Менинг фикрим сал бошқачароқ. Яхши моддий рағбат поранинг олдини олишга ҳисса қўшади. Амалдор моддий томондан тўқ бўлса, коррупцияга йўл қўйиши анча камаяди. Буни президент Шавкат Мирзиёев ҳам айтиб ўтган.

Аслида пора олган амалдорни тинч қўймаймиз: очкўз экан, тўймас бало, узр билан қутулиб қолди ва ҳоказо. Бир пайтлар ҳокимларнинг ойлиги деган мавзу анча шов-шув бўлганди ва миқдори камлигидан кўпчилик ҳайратга ҳам тушган. Чунки бу маошга мукофот пуллари, устамалар киритилмаганди-да.

Пора олмайдиган амалдорга муҳтож бўлсак, яхши ишлайдиган ҳалолларини қонуний тарзда моддий томондан ҳам қўллаб қўйиш керак, менимча. Бу коррупцияга қарши курашнинг бирламчи белгиси ҳисобланади.

Элбек Шукуров ҳақида ижтимоий тармоқлар, одамлар орасида ҳозирча ёмон гап эшитмадик. Ўз ишини қиляпти, Сергелини анча оёққа турғазди. Ушбу туман раҳбарлари ҳақида бирорта салбий хабар ўқидикми? Йўқ. Демак, улар ҳам моддий рағбатга лойиқдир. Энг муҳими, у буни яширинча ёки ноқонуний эмас, ошкора амалга оширяпти.

Асли мен жуда танқидга ўчман, амалдорларни аямайман. Мени таниганлардан сўраб билишингиз мумкин. Лекин ишлаётган ҳалол мансабдорларни эътироф этиб туриш ҳам керак, албатта.

Эътирофга нолойиқлари тиқилиб ётибди бизда. Масалан, катта фожиага сабабчи бўлса-да, унга яна йирик вазифа ишониб топшириляпти. Ёки бошқа туманларда фуқаролар ҳокимларга машина ва уйларни совға қиляпти. Мана булар, албатта, шубҳали.

Комментарии

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети