Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқаролари Зеленскийнинг «қора рўйхати»га тушди

Ўзбекистон фуқаролари Зеленскийнинг «қора рўйхати»га тушди

Украина президенти Владимир Зеленский 2023 йил 23 ноябрдаги фармони билан юзлаб жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкция жорий этди.

Киев «қора рўйхати»га киритилган шахслар орасида Ўзбекистон фуқаролари, эр-хотин Шоҳрух Носирхўжаев (1980 йилда туғилган) ва Насиба Нарзиева (1984 йилда туғилган) ҳам бор.

Маълумотларга қараганда, Насиба Нарзиева Наманганда туғилган миллиардер Алишер Усмоновнинг жиянидир. Шоҳрух Носирхўжаев эса А.Усмонов асос солган «Металлоинвест» гуруҳига тегишли «Hamriyah Steel» пўлат заводининг бош директори cаналади.

Украина раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистондаги «Оҳангаронцемент» АЖ ва «Akkermann Cement CA» ширкатига ҳам санкция жорий қилган.

Аввал хабар берганимиздек, 2022 йил бошида «Оҳангаронцемент» АЖнинг 98,6 фоизлик улуши «Akkermann Cement CA» ихтиёрига ўтган эди.

Киев жорий этган санкциялар активларни музлатиш, мол-мулк тасарруфини тақиқлаш, савдо ва қимматли қоғозлар амалиётларини ман этиш каби чораларни ўз ичига олади.

Маълумот ўрнида, жорий йил 12 апрель куни АҚШ ҳам «Оҳангаронцемент» АЖ ва «Akkermann Cement CA» МЧЖга санкция жорий қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг