Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский «Катта еттилик» саммитига таклиф этилди

Зеленский «Катта еттилик» саммитига таклиф этилди

Фото: Reuters

Канада бош вазири Марк Карни Украина президенти Владимир Зеленскийни «Катта еттилик» (G7) саммитига таклиф қилди, деб хабар берди France 24.

«Якшанба кечаси Карни Зеленский билан телефонда мулоқот қилиб, уни шу ёзда Канада мезбонлик қиладиган G7 саммитига таклиф қилди», — дейилади хабарда.

Маълумот учун: «Катта еттилик» — Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, АҚШ, Канада ва Япониядан иборат иқтисодий тараққий этган мамлакатларни бирлаштиради. 2014 йил мартига қадар Россия ҳам G7 иштирокчиси бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг