Зеленский танқидга учраган йирик қўмондонни ишдан олди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари бирлашган қўмондонлиги раҳбари Юрий Содолни истеъфога чиқаришга қарор қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг шахсий Телеграм-каналида эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.
«Мен Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Юрий Содолни алмаштиришга қарор қилдим», деди сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, тегишли лавозимни бригада генерали Андрей Гнатов эгаллайди.
23 июнь куни Украина Олий Радаси депутати Маряна Безуглая Юрий Содол мамлакат армиясининг жанговар зонадаги қатор муваффақиятсизликлари учун жавобгар эканлигини айтди. Жумладан, депутат Донецкнинг Торецк шаҳри ҳудудида рус қўшинларининг силжишини назарда тутган.
Сиёсатчи, шунингдек, хизмат сафари чоғида Украина Қуролли Кучлари Бирлашган Кучлари қўмондони Одесса шаҳридаги «ресторанда спиртли ичимлик ичганини» айтди. Сўзларига далил сифатида у генерал-майор қўлида стакан билан суратга тушган фотосуратни нашр этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter