Зангиотада 2,5 гектар ерни 82,5 минг долларга пулламоқчи бўлганлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, фуқаролар М.Ш. ва Ф.Б.лар L.М. МЧЖга Зангиота туманида янги технологиялар асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 82 500 АҚШ долларига сотиб, кейинчалик танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter