Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юридик лицейни аъло баҳога битирганлар ТДЮУга имтиҳонсиз қабул қилинади

Юридик лицейни аъло баҳога битирганлар ТДЮУга имтиҳонсиз қабул қилинади

Фото: «Xabar.uz»

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлди. Бу президентнинг Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Шунингдек, ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади.

Факультетнинг асосий ҳамкорлари сифатида Япония томонидан – Нагоя университети, Германия Федератив Республикаси томонидан – Регенсбург университети белгиланди.

Уч ой муддатда Тошкент шаҳрида, инновацион ўқув жараёнини ташкил этиш учун зарур инфратузилмага эга ТДЮУнинг замонавий кампусини барпо этиш имкониятларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар маъқулланди:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ТДЮУ магистратурасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилиш, базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурларини жорий этиш;
  • базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни магистратурага ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабулини тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари амалга ошириш;
  • «юриспруденция» йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;
  • ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда пуллик асосда тайёрлов ва бошқа курсларни, ёзги ва қишки мактабларни, шу жумладан, чет эл фуқаролари учун ташкил этиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг