Юрген Клопп АҚШ терма жамоасини бошқармайди
Юрген Клопп футбол бўйича АҚШ терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди.
The New York Times газетаси ёзишича, мутахассис АҚШ футбол федерацияси (USSF) раҳбариятига Англиянинг «Ливерпул» жамоасидан кетганидан сўнг мураббийлик фаолиятидан дам олмоқчи эканлигини билдирган.
Маълумот учун: унинг адаши — Юрген Клинсманн 2011–2016 йилларда АҚШ терма жамоасини бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter