Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

YouTube даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

YouTube даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

Фото: Лайфхакер

2005 йил 23 апрелда, роппа-роса 20 йил муқаддам, “Мен ҳайвонот боғида” деб номланган 18 сонияли паст аниқликдаги видео ҳозирда дунёдаги энг машҳур видео платформа бўлган YouTube ни жимгина ишга туширди.

У ҳозирда 355 миллиондан ортиқ кўрилган. Унда сервис асосчиларидан бири бўлган 25 ёшли дастур муҳандиси Жавед Карим шунчаки орқасидаги филларни кўрсатиб, шундай дейди: “Бу болаларнинг энг зўр томони шундаки, уларнинг чиндан ҳам, чиндан ҳам узун танаси бор”.

Карим интернет тарихини яратаётганига шубҳа ҳам қилмади - видео YouTube бошланиши ва видеоконтентнинг янги даври рамзига айланди. 

Йигирма йил давомида 240p ёки 360p форматдаги видеолар норма бўлган. 

Хизмат ҳозирда 4К, 8K, HDR ва ҳатто VR ни қўллаб-қувватлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг