Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқиш мумкин

Ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқиш мумкин

Фото: «Azvision.az»

«Хўжалик ҳисобидаги корхонада узоқ йиллардан буён ишлайман. Ёшим 58 да. Аммо корхонамиз тугатиладиган бўлди. Пенсияга чиқишимга эса икки йил бор. Ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?»

«Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга асосан қуйидаги ҳолатда муддатидан олдин пенсия тайинланиши мумкин:

— технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

— эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

— аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Демак, корхонангизнинг тугатилаётгани сабабли, бироқ 25 йиллик иш стажингиз бўлган (аёллар 20 йиллик иш стажи) тақдирдагина пенсия олиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг