Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 миллион долларга етказиш юклатилди

Йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 миллион долларга етказиш юклатилди

Иллюстратив фото

Бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев экспортнинг асосий қисми (84 фоизи) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келаётганига эътибор қаратиб, қолган вилоятларда ушбу кўрсаткичлар қониқарсиз аҳволдалигини танқид қилди.

Хабарга кўра, мутасаддиларга йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 млн. долларга етказиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимлари лойиҳаларни амалга оширишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилишга шахсан масъул эканликлари таъкидланди.

1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини  маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Ҳозирги кунда ушбу дорилар 300 млн. долларга четдан олиб келинмоқда.

Бунда, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 25 турдаги дорилар 1 июлдан харид қилинади. Келгуси йилдан эса 70 турдаги дориларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш йўлга қўйилади. Бунда асосий эътибор онкология, гематология, эндокрин ва вирусли касалликларни даволашга қаратилади.

Жорий йилда кафолатли харидларга 300 млрд. сўм йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг