Японияда рекорд даражали мудофаа бюджети қабул қилиниши кутиляпти
Япония Вазирлар маҳкамаси 2022 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади. Ҳарбий мақсадлар учун рекорд даражадаги — 5,4 трлн. иена ($47 млрд.) маблағ ажратилиши ҳақида «Associated Press» агентлиги хабар берди.
Ўн йилдирки, Япония мудофаа харажатлари тинмай ошяпти, бу сафарги ўсиш 1,1 фоиз бўлди. Эътиборли жиҳати, ҳарбий йўналишдаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга ўтган йилгидан 38 фоиз кўп, яъни 2,55 млрд. доллар ажратилади.
AP хабарига кўра, янги бюджет доирасида япон армияси энг сўнгги туркум қирувчи самолётлари, гипертовушли технологиялар, сунъий интеллект ёрдамида масофадан бошқариладиган учар қурилмаларга эга бўлади.
Энди мудофаа бюджети лойиҳаси мамлакат парламенти томонидан тасдиқланиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter