Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда рекорд даражада ҳарорат қайд этилди

Японияда рекорд даражада ҳарорат қайд этилди

Фото: «Fb.ru»

Японияда рекорд даражада ҳарорат қайд этилди — Сидзуока префектураси Хамамацу шаҳар марказида термометрлар устуни Цельсий бўйича 41,1 даражагача кўтарилган. Бу ҳақда Киодо ахборот агентлиги хабар берди.

Япония метеорология хизмати маълумотларига кўра, худди шундай ҳарорат 2018 йил 23 июль куни Сайтама префектураси Кумагая шаҳрида кузатилганди.

Август ойида бутун Япония бўйлаб жазирама ҳаво бўлади. Токиода айни вақтда ҳарорат 35 даражагача етади. Айтишларича, жазирама ҳаво яна бир неча кун давом этади. Японияда маҳаллий ҳукумат аҳолини иссиқлик уришидан ҳимояланишга чақирмоқда.

Ўтган йили 70 минг киши жазирама туфайли иссиқлик уриши аломатлари билан шифохонага ётқизилган, улардан 126 нафари вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг