Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда ўлимга олиб борувчи хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлимга олиб борувчи хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гемолитик стрептококкнинг рекорд даражада тарқалиши қайд этилди.

5 майдан буён мамлакатда 801 та инфекция ҳолати аниқланган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,76 баробарга кўпдир. Умуман олганда, 2023 йилда 941 та ўткир гемолитик стрептококк юқумли касаллиги қайд этилган.

Дастлабки версияга кўра, бунга коронавирусдан ҳимоя чоралари заифлашгани сабаб бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда NHK телеканали.

Аввалроқ дунёда саратон касаллиги кўпайгани ва 50 ёшгача бўлган одамларда кўпроқ тарқалгани ҳақида хабар берилган. Шифокорларнинг фикрига кўра, бунинг ортида атроф-муҳит ва турмуш тарзидаги ўзгаришлар ётади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг