Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Фото: «7dniv.info»

Бош вазир Ёсихидэ Суга бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ истеъфога чиқди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.

Сентябрь бошида, 2020 йил сентябридан бери бош вазир бўлиб ишлаган Суга, партия етакчилигига ўз номзодини қўймаслигини эълон қилди.

Аслида бу унинг вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимидан истеъфосини билдиради.

Ўтган чоршанба куни Японияда сайловлар бўлиб ўтди. Бугун, 4 октябрь куни Бош вазир номзоди бўйича овоз бериш бошланади, кейин у ўз вазирлар маҳкамасини ташкил этади.

Қоидага кўра, парламентда кўпчиликка эга бўлган партия раҳбари Японияда бош вазир бўлади. Яъни Фумио Кисида Япониянинг 100-бош вазири бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг