Янгийўллик тадбиркор 52 та қўй сўйиб қурбонлик қилди
Қурбон ҳайити муносабати билан Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ҳамда Янгийўл фарзанди Азиз Ҳасанов (AZIZ ESTET) томонидан 52 та қўй қурбонлик учун сўйилиб, дош қозонга 120 кг гуруч дамланди.
Байрам дастурхони тузалиб, 1000 нафардан ортиқ эҳтиёжманд кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўзбек миллий таоми ош тарқатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter