Янгийўлда 5 кишини ўлдирганликда гумонланаётган шахснинг суд иши бошланди
Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушлангани ва ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган эди.
Бугун Тошкент вилояти судида Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган З. С. га (эркак, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
«Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади», – дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter