Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яндекс.Браузер хориж тилидаги видеони рус тилига ўгиришни ўрганиб олди

Яндекс.Браузер хориж тилидаги видеони рус тилига ўгиришни ўрганиб олди

Фото: «Yandex»

«Яндекс» янги ишланмаси — видеони машина таржима қилиш прототипини тақдим этди. Компания вакилларининг сўзларига қараганда, бунақа технология дунёда ҳали ягона бўлиб, машина таржимаси, биометрия, нутқни аниқлаш ва синтез қилиш технологияларини ўз ичига олган.

Ушбу ишланма Яндекс.Браузерда қўлланилади: фойдаланувчилар исталган хориж тилидаги видеони реал вақт тартибида кадр ортидаги таржима орқали томоша қилишлари мумкин. Тўғри, ҳозирча битта — инглиз тили бўйича функция ишлашни бошлади, бу ҳақда «Яндекс» вакиллари «Ferra.ru»га маълум қилишган.

Россия IT-гиганти технология устида ишларни давом эттиришга ваъда берган, кейинчалик қайси тилдаги роликларни томоша қилиш фақат фойдаланувчиларнинг ихтиёрида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг