Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна учта ҳудудда юздан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилди

Яна учта ҳудудда юздан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилди

2020 йил 30 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41528 (+104) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 8 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли М.Х. (аёл), Олмазор туманида яшаган 64 ёшли Т.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 285 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 38819 (+460) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2394 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг