Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яманда БМТнинг бешта ходимини жангарилар ўғирлаб кетди

Яманда БМТнинг бешта ходимини жангарилар ўғирлаб кетди

Yaman Press агентлигининг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, Яман жанубида номаълум жангарилар БМТнинг олти ходимини ўғирлаб кетган. 

«Маҳаллий манбаларга кўра, БМТнинг олти нафар ходими, жумладан, бир болгариялик ва беш яманлик номаълум жангарилар томонида Абян провинциясида ўғирлаб кетилган», — дейилади нашр хабарида.

БМТнинг Ямандаги гуманитар ёрдам координаторининг алоқалар бўйича катта маслаҳатчиси Рассел Гики одам ўғирлаш Адан шаҳрига борадиган йўлда содир бўлганини, ҳодиса ташкилот ходимлари ишдан қайтаётган пайтда содир бўлганини маълум қилди. 

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уларнинг (БМТ ходимлари) озод этилишини таъминлаш учун расмийлар билан яқин алоқада», — деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг