Хотин-қизлар учун 500 та давлат гранти берилади
Бугунги кунда пойтахт олийгоҳларида 250 минг талаба таълим олмоқда. Келгуси беш йилда бу кўрсаткич 2 баробарга ошади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилиб ўтди.
Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, олий таълим соҳасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- бугунги учрашув ўтказилаётган «Ёшлар шаҳарчаси»нинг қувватлари кенгайтирилади ва унинг инфратузилмаси янгиланади;
- Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб, бир нечта олийгоҳларни боғлаган ҳолда, 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади;
- камида 20 та олийгоҳ таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
- Миллий университет ва Техника университетини жаҳоннинг нуфузли рейтингларига кириши бўйича алоҳида дастур қабул қилинади;
- келгуси беш йилда зарур бўладиган янги касблар бўйича, нуфузли хорижий университетлар билан бирга, камида 10 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, амалда ишлаб турганлари билан, уларнинг жами сони 31 тага етади;
- магистратурада таълим олиш учун, Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга – 200 та ҳамда хотин-қизлар учун давлат олийгоҳларига 500 та давлат гранти берилади;
- ҳар бир талабага ойига 5 Гигабайт бепул интернет берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter