ЖЧ-2018. Хорватия Англияни хотиржамлиги учун жазолади
ЖЧ-2018 мусобақаси ярим финалидан ўрин олган Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Ҳисобни биринчи бўлиб инглиз ҳимоячиси Киран Триппьер очди.
Иккинчи бўлимни хорватлар фаол бошлашди ва 68-дақиқада Шиме Врсальконинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Иван Перишич яқин масофадан дарвозага аниқ йўналтириб, мувозанатни тиклади.
Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобда ўтди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида Перишичнинг узатмасидан сўнг Марио Манжукич ҳимоячиларни ортда қолдирди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа, 2:1 ҳисоб билан, Хорватия ўз тарихида илк бор финалга йўл олди ва 15 июль куни чемпионлик учун Франция билан ўйнайди.
Англия эса 14 июль куни учинчи ўрин учун Бельгия билан куч синашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter