Хоразмда мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилиндими?
Кеча, 1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Хабарда Қўшкўпир тумани 19-сон мактаб ўқувчилари директор томонидан шоли экини экилган ер майдонига ишлаш учун юборилгани келтирилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ушбу вазият ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Ўрганиш натижасида мактаб директори томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.
Шунингдек, ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter