Хоразмда ИИБ ходими ўзини ўзи отди
Хоразмда ИИБ ходими пистолет билан ўзини ўзи отгани ҳақидаги хабарлар тасдиғини топди. «Xabar.uz» сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, фожиа 26 ноябр куни эрталаб Янгиариқ туман ИИБ биносида юз берган. Мазкур туман ИИБ ходими У.Р. ўзига бириктирилган «ПМ» пистолети билан ўзининг бош қисмига ўқ узиш оқибатида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, У.Р.нинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳолат бўйича тергов гуруҳи тузилиб, тегишли процессуал ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter