Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда эр-хотин ис газидан вафот этди

Хоразмда эр-хотин ис газидан вафот этди

Фото:«Zarnews.uz»

Шу йилнинг 6 февраль куни  ис газидан заҳарланиб  вафот этишга оид иккита ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда  Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Биринчиси Сурхондарёнинг Шўрчи туманида содир бўлди. Туманнинг  Дўстлик маҳалласида яшовчи Э.А. (1971 й.т., судланмаган, ишчи)  ўз хонадони ётоқхонасидан жонсиз ҳолатда топилган. Иккинчиси  Хоразмнинг Боғот туманида юз берган. туманнинг  Соҳибкор маҳалласида яшовчи Г.Қ. (1972 й.т., судланмаган, ишсиз) ва унинг турмуш ўртоғи Э.Б.лар (1977 й.т., судланмаган, ишсиз) яшаш уйининг ювиниш хонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг