Хоразмда буғу ва жайрон шохлари контрабандасининг олди олинди
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқармага келиб тушган тезкор маълумотга асосан, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда табиат ресурслари бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбирда Урганч тумани буюм бозоридаги юк машиналар автотураргоҳида фуқаро Ж.М бошқарувида бўлган Isuzu юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада бир гуруҳ фуқароларга тегишли жами 7 та полиэтилен қопда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохи борлиги аниқланди. Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: буғу ва жайронлар ноёб жониворлар сифатида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг «Қизил китоб»ига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter