Хитойда марҳумларнинг қариндошлари «коронавирусга оид ҳақиқатни» ошкор қилмоқчи
Хитойнинг Ухань шаҳрида SARS-CoV-2 коронавируси туфайли вафот этганларнинг қариндошлари Хитой ҳукуматининг саъй-ҳаракатларига қарамай, 2020 йилда содир бўлган воқеалар тўғрисидаги ҳақиқатни етказиш учун мамлакатга келган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари билан учрашмоқчи, дея хабар бермоқда «Associated Press».
«Умид қиламанки, ЖССТ мутахассислари ёлғонни тарқатиш воситасига айланишмайди. (...) Биз ҳақиқатни юзага чиқаришдан чарчамаймиз. Бу жиноят эди ва ЖССТ бу жиноятларни яшириш учун Хитойга келганини истамаймиз», — деди Чжен Хай. Унинг отаси ўтган йили февраль ойида Уханда COVID-19га чалиниб вафот этган.
Хайнинг сўзларига кўра, давлат эпидемия бошланганда вирус хавфидан оғиз очмаган ва ўлим ҳолатларини яширган. Энди эса унинг ёлғонини фош қилишга уринаётган марҳумнинг қариндошларига босим ўтказмоқда: у ва бошқа фаолларни бир неча бор сўроқ қилишди ҳамда чет эл матбуоти билан алоқада бўлганлиги учун ишдан бўшатиш билан қўрқитишди. ЖССТ мутахассислари Хитойга учиб келишганида давлат фаолларнинг мулоқот қиладиган чатларини ўчириб ташлади.
«Бизни йўқдек, давлатдан ҳисоб-китоб талаб қилмаётгандек қилиб кўрсатишга уринманг, сиз бизнинг барча платформаларимизни йўқ қилдингиз, аммо биз барибир таслим бўлмаслигимизни барчага маълум қилмоқчимиз», — дея Хай эпидемия қурбонлари қариндошларининг номидан Хитой давлатига мурожаат қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter