Хитойда кутилмаган жойлардан коронавирус чиқиб келяпти
Хитой шарқидаги Аньхой провинциясида яна коронавирус инфекцияси аниқланди, деб ёзади «Reuters».
Вирус Эквадордан импорт қилинган маҳсулотлар партияси билан келган қисқичбақалар қадоғида бўлган. Уху шаҳридаги ресторанлардан бири харид қилган маҳсулот ҳақида кетяпти. Инфекция маҳаллий ҳокимият инспекция ўтказаётган вақтда аниқланган. Муассасанинг таъкидлашича, қадоқ шу пайтгача совиткичда бўлган. Қисқичбақанинг ёнида сақланган маҳсулотлар эса текширувга юборилган.
«Reuters»нинг маълум қилишича, бир кун олдин шарқий Шаньдун провинциясида импорт қилинган музлатилган денгиз маҳсулотлари қадоғида ҳам коронавирус чиққан. Маҳсулот қаердан олиб келингани очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter