Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой портида Тошкентнинг хориждаги омборлари очилди

Хитой портида Тошкентнинг хориждаги омборлари очилди

Шимоли-ғарбий Хитойда жойлашган Гансу провинсиясининг маъмурий маркази Ланчжоу халқаро қуруқ портида Тошкентнинг хориждаги омборлари очилди. Ҳажми 9 минг куб метр бўлган янги омборлар Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган товарларни саралаш функциясини бажаради.

Хабарда айтилишича, хорижда омборлар ташкил этилиши ҳисобига товарларни харидорларга етказиб бериш муддати 30 кундан уч ёки тўрт кунгача қисқартирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш омборлар Тошкентда шу йилнинг октябр ойида иш бошлаган.

Мутахассисларнинг фикрича, янги модел «халқаро юк поездлари ва хориждаги омборлар» трансчегаравий юк ташиш барқарорлигини оширади.

«Бир макон, бир йўл» ташаббуси бошланганидан бери Гансу ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тобора яқинлашиб бормоқда. Гансу қишлоқ хўжалиги ва қўшимча маҳсулотлар,  механик жиҳозлари ва ўзбек пахта иплари ўзаро савдонинг асосий товарлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2020 йил июн ойида Гансу шаҳридан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон аралаш халқаро юк ташиш йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг