Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси Ўзбекистонга 20 минг долларлик адабиёт тўплами совға қилди

Хитой компанияси Ўзбекистонга 20 минг долларлик адабиёт тўплами совға қилди

Фото: «Спутник»

Абдулла Қодирий номидаги Навоий вилояти ахборот-кутубхона марказига Хитойнинг «China CAMC Engineering Co. Ltd» компанияси томонидан 20 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий тилдаги адабиётлар тўплами туҳфа қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Биз хитойликларда бир мақол бор, унинг маъноси шундай: агар кимдандир бир чимдим меҳр кўрсанг, икки ҳисса қилиб қайтар, — дейди «China CAMC Engineering Co. Ltd» компанияси бош директори Хуанг Каи Ли хоним. — Демак, икки халқ ўртасида ўзаро ишонч бўлса, барча соҳалардаги алоқалар ҳам мустаҳкам бўлади. Бугун Хитойда Янги йилнинг илк куни. Бу байрамни Ўзбекистонда қуёш чарақлаб турган кунда нишонлаётганимизда ҳам қандайдир ҳикмат, файз кўряпман мен. Энди бундай хайрли тадбирларни кўп ўтказамиз.

Айни пайтда компания томонидан «Навоийазот» акциядорлик жамияти негизида йирик уч лойиҳадан бири — поливинилхлорид (ПВХ) — Каустик содаси — метанол ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг