Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хайрия фонди ҳисобчиси ярим миллиардни "еб юборди"

Хайрия фонди ҳисобчиси ярим миллиардни

Фото: Xabar. uz

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ажратилган ёрдам пулларини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди. 

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви бош ҳисобчиси М.Т. ва бошқалар 2021-2022 йиллар мобайнида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун 48 нафар фуқарога ёрдам пуллари берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 499,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг