Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xabar.uz»да ёзилганидан сўнг суд қарорлари бекор қилиниб, ходима ишга тикланди

«Xabar.uz»да ёзилганидан сўнг суд қарорлари бекор қилиниб, ходима ишга тикланди

Коллаж: «Xabar.uz»

Шу йилнинг июль ойида «Ҳамкасбнинг қарори бекор бўлгунча, шайтоннинг бўйни узилсинми?» сарлавҳали таниқдий мақола эълон қилинган эди. Унда ҳомиладорлиги аён бўлган ходима ишдан ғайриқонуний равишда бўшатилгани, унинг вазифага тиклашга оид даъвоси суднинг бир неча инстанциясида рад этилгани қаламга олинганди.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати мазкур иш бўйича чиқарилган охирги суд ажримини бекор қилиниб, олий маҳкаманинг ўзида қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор чиқарди.

Раёсат қарорига мувофиқ, куни кеча Олий суднинг тегишли судлов ҳайъати мазкур фуқаролик ишини қайта кўриб чиқиб, даъвони рад қилиш ҳақидаги ФИБ (фуқаролик ишлари бўйича) Миробод туманлараро судининг судининг ҳал қилув қарори ва уни ўзгаришсиз қолдирган ФИБ Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси ажримини бекор қилди. Шу баробарида янги мазмунда янги ҳал қилув қарори қабул қилиб, даъвогар Наргиза Аҳмедовани ишга тиклаш, унинг фойдасига жавобгар томонидан мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи, адвокат хизмати чиқимлари ҳамда маънавий зарар ундиришни белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Н. Аҳмедова 2018 йилнинг 4 январь куни Ўзбекистон Санъат музейи бош директори ўринбосарлигидан қонунга зид равишда четлатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг