Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ Хитойда коронавирус келиб чиқишини текширишга қарор қилди

ЖССТ Хитойда коронавирус келиб чиқишини текширишга қарор қилди

Фото: «Theins.ru»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 келиб чиқиш сабабини аниқлаш учун Хитойга ўз одамларини юбориш ниятида, дея маълум қилди ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейсус.

Унинг сўзларига кўра, бу иш билан шуғулланадиган ЖССТ гуруҳи кейинги ҳафта Хитойга йўл олади.

Аввалроқ ЖССТ бош директори коронавирус пандемияси дунёда ярим йилдан бери давом этаётгани, лекин вазият яхшиланмаётгани, аксинча, глобал миқёсда жадаллашганини айтиб ўтганди.

Гебрейсуснинг таъкидлашича, кўпгина давлатларда маълум ютуқларга эришган бўлишига қарамай, глобал миқёсда пандемия тарқалиши тезлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг