Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan Airways» аксирувчи йўловчиларга ҳам чора топмоқда

«Uzbekistan Airways» аксирувчи йўловчиларга ҳам чора топмоқда

Фото: «Pravdaurfo.ru»

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида «Uzbekistan Airways» сервис хизматларига айрим ўзгартиришлар киритилганини маълум қилади.

Барча экипаж аъзолари парвоздан олдин мажбурий тиббий текшируви ва ҳарорат ўлчовларидан ўтадилар. Бутун парвоз давомида улар тиббий ниқоб ва ҳимоя қўлқопларида бўлишади.

Ҳар бир рейсдан сўнг самолёт махсус воситалар билан яхшилаб тозаланади, юза ва ашёларга ишлов берилади.

Самолётнинг йўловчилар бўлинмасида ҳаво вентиляцияси юқоридан пастга айланади.

Бу эса бошқа қатордаги йўловчилардан кимдир акса урганда ҳаво томчилари бошқа йўловчиларнинг нафас йўлларига тушмаслигини таъминлайди.

Йўловчиларнинг ниқобда бўлишлари эса кичик заррачалар тарқалишининг олдини олади.

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолётлари вирус ва бактерияларнинг 99,97 фоизини ушлаб қолувчи замонавий НЕРА-фильтрлари билан жиҳозланган.

Сув, қулоқчинлар, озиқ-овқат, шунингдек, бизнес класс учун йўл ва болалар тўпламлари алоҳида ўрамларда берилади.

Самолётда парвоз вақтида риоя қилиш лозим бўлган санитария қоидалари ва тавсиялар билан https://t.me/uzbekistanairways ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг