UzAuto Motors яна бир уриниб кўрмоқчи
Аввалроқ, 22 декабрь соат 12:00 да оммабоп автомобилларнинг 2024 йилги бутун ишлаб чиқариш режаси учун онлайн контрактация бошланиши ҳақида маълум қилинганди. Аммо...
UzAuto Motors хабарига кўра, UzavtoSavdo тизимида соат 10:00 дан бошлаб қатор ташқи таъсирлар кузатилган ва бунинг натижасида тизимга мурожаатлар сони 1 сонияда 50 000 – 60 000 га етган.
«UzavtoSavdo тизимига автомобиллар учун контрактация бошлангандан сўнг қилинган давомли киберҳужумлар, авторизация сўровларини қайта ишлашда муаммоларни юзага келтирди. Бу ўз навбатида, онлайн савдо тизимининг тўлиқ блокланишига олиб келди», дейилади компания хабарида.
Онлайн шартномаларни расмийлаштириш жараёнида иштирок этадиган бир қатор тизимлар ишламай қолган пайтдан бошлаб, UzAuto Motors ва тегишли тузилмалар мутахассислари томонидан «UzavtoSavdo» тизимидаги носозликларни бартараф этиш ва ишлашини таъминлаш бўйича техник ишлар амалга оширилган.
«Савдо тизимини қайта тиклаш ишлари якунланди. Контрактация учун Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг режалаштирилган бутун ҳажми сотувда мавжуд бўлади. Шу билан бирга, қолган бошқа автомобиль моделлари учун контрактация доимгидек тартибда амалга оширилади.
Оммабоп автомобиллар учун онлайн контрактация бугун, 25 декабрь куни соат 14:00 да очилади. Эътибор қаратинг, тизим хавфсизлигини таъминлаш учун онлайн контрактация фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter