Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors автомобил сотишда янги тартибга ўтади

UzAuto Motors автомобил сотишда янги тартибга ўтади

Оммавий автомобиллар учун шартномаларни олишдаги ур-йиқит, кескинлик дилерлик марказларида ошса-ошмоқдаки, камайгани йўқ. Қолаверса, дастурий таъминотдаги юқори юкланиш туфайли юзага келган техник носозликлар шартномани онлайн олишда ҳам муаммоларни келтириб чиқарди.

Қайд этилишича, «UzAuto Motors» компанияси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда «UzAvtoSavdo» тизимини модернизация қилиш ишлари амалга ошириб, тизимнинг техник жиҳозланишини кучайтирмоқда.

«UzAuto Motors» онлайн сотув бўйича амалга оширилаётган ишларнинг якунланиши ва онлайн савдога тўлиқ ўтиш вақтини ўзининг расмий каналларида қўшимча равишда эълон қилишини билдирди. Демак, компания тўлиқ онлайн савдога ўтади ва энди дилерлик марказларида шартнома тарқатмайди.

Автомобилни онлайн харид қилиш бўйича шартнома тузиш учун мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

  1. OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш;
  2. Телефонга «UzAvtoSavdo» иловасини юклаб олиш (iOS/Android), avdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириши керак;
  3. OneIDдаги пароль ёки логин ёрдамида сайт/иловадан рўйхатдан ўтиш;
  4. Автомобиль модели, ранги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда шартнома тузиш керак бўлади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг