Ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲга учради, йўловчи қурбон бўлди

26 март куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон деворга бориб урилади. Натижада автомашинада бўлган йўловчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шўрчи тумани Оқтумшуқ маҳалласида яшовчи 24 ёшли ҳайдовчи «Nexia»сини Термиз–Денов йўналишида бошқариб келаётиб, ухлаб қолган. Маълумотларга кўра ҳайдовчи автомашина бошқараётганига ҳам 2 йил бўлган холос.
Оқибатда машина йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, бетон деворга урилиб, ундаги 26 ёшли йўловчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, ҳайдовчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолатни келтириб чиқарган сабаблар ўрганилганида ҳайдовчи бир кун олдин Самарқанддан Сурхондарёга қараб йўлга чиққани, кучли чарчоқ оқибатида ухлаб қолгани аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter