Усмонхон Алимов: «Сизларнинг саъй-ҳаракатингизни доимо қўллаб-қувватлайман»
Ўзбекистон мусулмонлар идорасида «27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати соҳа ходимларини рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси муфтийси Усмонхон Алимов, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, дин уломалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
«Сиз азиз ижод аҳлини «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳақ таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман», – деб табриклади Усмонхон Алимов.
Муфтий сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда катта натижаларга эришилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Журналистларга табригининг сўнгида муфтий Усмонхон Алимов шундай деди: «Ижод аҳли меҳнатини нақадар машаққатли эканини англаган киши сифатида камина, сизларнинг саъй-ҳаракатингизни доимо қўллаб-қувватлайман, сизларни энг асосий таянчим ва энг яқин ёрдамчим деб биламан. Ўз навбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча ижодкорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдираман».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter