Ургутда 33 ёшли фуқаронинг уйидан 7 килодан ортиқ «опий» топилди (видео)
Самарқанд вилояти Ургут туманида 8,3 кг. «опий» гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туманида яшовчи, 1978 ва 1986 йилларда туғилган опа-сингил 911 гр. «опий» моддасини 12 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, улар ушбу ажал оғусини мазкур туманда истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган 2 нафар шахсдан олганликлари аниқланиб, улар ҳам қўлга олинди.
Шунингдек, мазкур 1990 йилда туғилган шахсларнинг яшаш хонадонларида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати вақтида, улардан бирининг уйидан 228 гр. “опий” ва иккинчисининг уйидан эса 7 кг. 187 гр. «опий» моддаси холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, тезкор тадбир давомида олинган жами 8 кг. 326 гр. «опий» моддаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур 4 нафар фуқарога нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter