Улуғбек Рашитов уч карра жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди
Ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов бироз аввал Токио-2020 Олимпиадасидаги иккинчи жангини ўтказди. Чорак финал учун беллашувда ҳамюртимиз кореялик Ли Дэ Хунга қарши даянга чиқди.
Дастлабки раундда имкониятни бой берган Рашитов 2 ва 3-раундларда устунлик қилди. Асосий вақт 19:19 ҳисобида якунланди. Баҳс тақидирини ҳал қилган «Олтин зарба»да вакилимиз 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турсуной Раҳимова тарихий натижа қайд этиб, аёл боксчиларимиз орасида илк ижобий натижага эришганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter