Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинадаги урушдан ўзбек йигитининг тобути келди

Украинадаги урушдан ўзбек йигитининг тобути келди

Россия қамоқхонасидан Украинадаги урушга юборилган 23 ёшли ўзбекистонлик — Ш.Тожибоев ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, йигит Россияга ишлаш учун кетган. Ўз даромадлари эвазига автомобил харид қилиб, бир мунча вақт ҳайдовчилик қилади. Украина-Россия чегарасига мижоз олиб бориб келиш учун борган Toжибоев Ш.Б. гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олиниб, қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

«Менинг ўғлим тўғрисўз, ҳалол бола эди, унақа ишлар қилишига ишонмайман», — дейди йигитнинг онаси.

Ш. Тожибоев Россияда қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Онасининг сўзларига кўра, унинг ўғли жазо муддатини ўтаётиб, қамоқдан Россия Украинада олиб бораётган уруш учун «сафарбар қилинган».

Она ўғли билан охирги марта 10 сентябрь куни суҳбатлашган. «Фарзандим на қурол ушлашни билади, на армияда хизматда бўлган», — дейди у. Унинг айтишича, ўғли жасадининг ярими (оёқларсиз) Ўзбекистонга олиб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг