Украинада яраланган НТВ ходимларидан бири вафот этди

Пайшанба куни Горловкада оғир яраланган НТВ телеканали ходимларидан бири ҳалок бўлди.
РИА хабарига кўра, оператор Валерий Кожин касалхонада вафот этган.
Аввалроқ Кожин ва мухбир Алексей Ивлиев комада экани хабар қилинганди. Улар Россия томонидан босиб олинган ҳудудда, Горловка шаҳри таркибига кирувчи Голмовский қишлоғида яраланган.
«Бугун Горловкада яраланган операторимиз Валерий Кожин вафот этди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бир неча соат ҳаракат қилишди, бироқ Валеранинг жароҳатлари оғир бўлиб чиқди», — дейилади НТВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter