Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина бюджетнинг деярли ярмини мудофаа учун ажратади

Украина бюджетнинг деярли ярмини мудофаа учун ажратади

Украина 2023 йилда мудофаа учун бюджетнинг деярли ярми - 1 триллион 136 миллиард гривна ажратади.

Ўтган йилга нисбатан хавфсизлик ва мудофаа харажатлари тўрт баробардан кўпроққа ошган.

Келгуси йилги давлат бюджети лойиҳаси доирасида Украина ҳукумати камида 19 миллиард гривна миқдорида жанговар ҳаракатлар оқибатларини бартараф этиш жамғармасини яратишга қарор қилди. Бунга Россиянинг мусодара қилинган активлари ва халқаро ёрдам киради. Мазкур бюджетнинг 35 фоизи ижтимоий дастурларга йўналтирилади.

Ҳаражатларнинг бошқа барча моддалари қисқартирилади.

Шунингдек, АҚШ яқин кунларда Украинага яна 600 миллион доллар қийматидаги қуроллар юборишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, 700 миллион доллар қийматида ёрдам кўрсатилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг