Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч йигит ичида 80 минг сўм бўлган эҳсон қутисини ўмариб кетди

Уч йигит ичида 80 минг сўм бўлган эҳсон қутисини ўмариб кетди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўштепа тумани, Сармазор маҳалласида жойлашган жоме масжиди олдига ўрнатилган эҳсон қутиси «Damas»да келган номаълум шахслар томонидан олиб кетилгани акс этган видеотасвирлар тарқалган эди.

Вилоят ИИБ ўтказган тезкор тадбирда ўғрилик содир этганларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Аниқланишича, Э.Н. ўзига тегишли «Damas» русумли автомашинасида жорий йилнинг 20 ноябрь куни тунги соат 02:12ларда шериклари Б.В. ҳамда С.А. бирга «Сармазор» жоме масжидининг ташқарисига қўйилган бир дона эҳсон қутисини ичида бўлган 80 минг сўм пули билан олиб кетган.

Ҳозирда эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг