Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч вилоятда аҳоли электрсиз қолди

Уч вилоятда аҳоли электрсиз қолди

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида электр узилишлари вужудга келди. Энергетика вазирлиги бунга ноқулай об-ҳаво шароитини мисол қилиб келтирди. 

Республика ҳудудларида кучли шамол ва ёмғир (қор) ёғиши натижасида айрим электр тармоқларида кичик носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида:

- Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Ғузор, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб ва Қарши туманлари қисман (жами 5 430 та истеъмолчи);

- Самарқанд вилоятининг Нуробод, Пастдарғом ва Иштихон туманлари қисман (жами 3 500 та истеъмолчи);

- Жиззах вилоятининг Фориш ва Ш.Рашидов туманлари қисман (жами 950 та истеъмолчи) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг