Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, улар жавобгарликка тортилиши мумкин

Уч депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, улар жавобгарликка тортилиши мумкин

Жиззахда уч нафар депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Энди улар жавобгарликка тортилиши мумкин. 

Бу ҳақда Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинган.

Бу бўйича туман прокуратураси томонидан киритилган тақдимномалар ҳамда халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг «Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича» доимий комиссиянинг тегишли қарорлари инобатга олинган. 

Натижада, 3-«Оломон» сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат М.Абдуллаева, 4-«Қирққишлоқ» сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Ж.Хидиров ва 15-«Ўрай» сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат Д.Мисировлар дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда уларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига розилик берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг