«Ucell»нинг мобил дилерлари хизматида янгилик (видео)
«Ucell» компаниясининг дилерлари юқори ҳаракатчанлик ва маҳаллий бозор шароитини билган ҳолда жуда катта ҳажмдаги ишларни бажаришга қодир.
Компаниянинг «Мобил дилер» лойиҳаси абонентлар учун қўшимча қулайликлар яратиш учун махсус ишлаб чиқилган. Кўчада абонентларга тез ва самарали хизмат кўрсатадиган махсус жиҳозланган автомобил, кўчма витрина ёки мобил шохобчани бир тасаввур қилинг. Энди абонентга энг яқин офис ёки стационар дилерлик марказини қидириб юриш шарт эмас.
Карантин пайтида ва аҳоли пунктларида ҳаракатланиш учун чекловлар жорий этилганда, мобил дилерларига эҳтиёж бир неча бор ошди. SIM-карталарни энг қийин бўлган жойларга ҳам етказиб бериш зарурати туғилди. Шу сабаб компания мобил дилерлар имкониятларини кенгайтиришга қарор қилди.
– Республикамизда бир неча йиллардан бери мобил дилер хизмати йўлга қўйилган. Олдинлари улар фақат «Damas» русумли автомобилда фаолият кўрсатарди. Лекин карантин даврида раҳбариятимиз томонидан янги дастур ўйлаб топилди ва бу Мобил скутер хизматидир – дейди Тошкент шаҳар бўйича савдо бўлими вакили Азамат Сафоев. – Бундан ташқари, компаниямизнинг «Chevrolet» – «Lacetti», «Cobalt», «Spark» ва «Captiva» русумли мобил дилерлари ҳам мавжуд.
Буни қарангки, «Ucell» компанияси мобил скутерлар ёрдамида енгил автомобиллар ўтиб боролмаган жойлардаги абонентларга ҳам SIM-карталар етказиб беришни йўлга қўйди. Лойиҳа муваффақиятли бўлиб чиқди ва бугунги кунда «мобил скутерлар» аллақачон Тошкент шаҳри ва вилоятларда ҳаракатланмоқда. Улар ҳам шу хизматларни мослаштирилган ва соддалаштирилган шаклда тақдим этмоқдалар.
– Мен «Ucell» алоқа компаниясида 14 йилдан бери фаолият олиб бораман. Компаниямиз уяли алоқа бозорида SIM-карта етказиб бериш хизматини биринчилардан бўлиб йўлга қўйди – дейди Савдо ва дилерлик тармоғини ривожлантириш бошқарма бошлиғи Дониёр Мўминов. – Бу хизмат учун кўриб чиқилган янги мобил скутер дилерлиги эса мижозларимизга яратилган яна бир қулайликдир. Шу билан бирга компаниямиз имиджини ҳам кўтариши аниқ.
Эндиликда «Ucell» алоқа компаниясига пахта далаларидаги фойдаланувчилар ҳам бемалол мурожаат қилишмоқда. Чунки «Ucell»нинг мобил скутерлари пахта далаларига ҳам осонгина кириб бориб, ўша жойнинг ўзида абонентларга янги рақамларни ёқиб беришмоқда.
Бугунги кунда COSCOM MChJ («Ucell» савдо белгиси) 2500 дилерлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Компания мунтазам равишда савдо вакиллари иштирокида тренинглар ўтказади, ҳудудий офисларга саёҳат қилади ва учрашувлар ўтказади. Дилерларга мўлжалланган барча дастурларнинг ўхшашлари йўқ ва улар Ўзбекистонда ягона дастур ҳисобланади.
Ҳар куни «Ucell» мутахассислари жамоаси мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагига инновацион технологияларни олиб кириш учун меҳнат қилади. «Ucell» сифатли ҳаётнинг ҳамма учун фойдали бўлиши ва барча жойда мавжуд бўлишини таъминлашга интилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter