«Ucell-Urganch» энг яхши натижани кўрсатди (видео)
Бизнес кўрсаткичлари якунларига кўра, 2021 йилнинг июлида энг яхши натижани «Ucell-Urganch» ҳудудий бўлинмаси офиси кўрсатди.
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) 2021 йилнинг майида ҳудудий бўлинмалар «Флагман» мотивацион дастурини жорий этганди.
Май бошида Ucell ҳар бир вилоят бўлинмалари ўзаро бизнес мусобақага киришди.
Биринчи ғолиб Андижондаги ҳудудий офис бўлди.
Июнда кубок «Ucell-Navoi» тасарруфига ўтди.
Июль якунларига кўра, буткул ғолибликни «Ucell-Urganch» қўлга киритди.
Етакчи ҳудуд жамоасига ғолибнинг номи ёзилган Кубок ва фахрий эсдалик дипломи топширилди. Бўлинманинг дастурда иштирок этган ҳар бир ходими пул мукофоти билан тақдирланди.
Дастурнинг асосий мақсади — юксак натижаларни қўлга киритиш учун мотивация уйғотиш. Бугун Ucell олдида телекоммуникацион инфраструктурани энг юқори халқаро стандартларга мос равишда модернизациялаштириш вазифаси турибди.
Хусусан, 2021 йил бошидан Хоразм вилоятида 114 сайт янгиланди бу сонга 65 4G янги таянч ишга туширилган станция киради.
Бугунги кунда 4G ҳудуднинг 80% ҳудудини қоплаган. Ҳар куни таянч станцияларга хизмат кўрсатиш, носозликларни мониторинг қилиш ва бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
2021 йил бошидан Хоразм вилоятида 248 та аккумулятор батарея ўрнатилган ва модернизация қилинган ҳамда объектларда 5 та янги қуёш станцияси ўрнатилган.
Ҳудудда бугунги кунда икс дилерлик нуқталари фаолият олиб бормоқда.
Ибрат Шихов, «Ucell-Urganch» ҳудудий директори в.б.:
— Май ойида биз Республика бўйлаб фақат Ucell ҳудудий ишчилари қатнашадиган «Флагман» янги мотивацион дастурига қўшилдик. Одатда барча инновацияларда бўлгани каби, бошида мотивацион дастур уларга ортиқча «бошоғриқ» бўлишидан норозилар ҳам топилди. Лекин шу билан бирга ушбу мотивацион дастурда нафақат тижорий йўналиш, балки ҳамма иштирок этиши кўпчиликка ёқди.
Бошидан айтаман: дастурнинг биринчи ойи якунларига кўра, биз ҳудудлар орасида охирги ўринни олдик. Аммо бир ой ичида биз ўзимиз учун бошланғич нуқтани аниқлаб олдик. Ва мени хурсанд қилгани, биз «пастга тушиш» трендини тўхтата олдик. Ва кейинги ойдан трендни юксалиш фойдасига буза бошладик.
Ҳар бир ходим муайян дилерлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва ой охирида ҳар ким уланиш бўйича ҳам, дилерлар бўйича ҳам жавоб бериши белгиланди. Бу дилерни назорат қилишда ёрдам беради.
Ҳар бир ходим энг камида ярим соат-бир соат вақтини қўнғироқ қилишга ажратади. Бутун ҳудуд муаммолари мазмуни билан танишиш ва бизга етказиш зарурати белгиланди. Барча ходимлар мақсадга эришишдан манфаатдор ва шунга интилишади.
Июн ойида «тушиш» тренди тўхтади ва «ноль» кўрсаткичидан юқорига қараб ҳаракатлана бошлади. Ҳа, ўшанда биз мотивацион дастурда ғолиб бўлмадик, аммо бизда таянч платформа пайдо бўлган эди. Биз буни қандай амалга оширишимиз ва ким бу билан ҳозир ва шу ерда шуғулланиши бўйича механизм ишлаб чиқилди.
Мана, июл натижаси менинг қўлимда.
Мухитдин Жўраев, Мувофиқлаштириш ва минтақалар бўйича назорат департаменти директори:
— Ucell компаниясининг ҳудудий бўлинмалари ўртасида бизнес-мусобақа ташкил этиш ғояси анчадан буён ўйланаётган эди. Компания раҳбарияти бизнес-режалар жамоавий ишда, ҳамжиҳатликда ҳал этилиши учун ҳудудий жамоаларни бирлаштириш усулини излаётган эди. «Флагман» мотивацион дастури ҳозирда бўлинмаларнинг мақсадли кўрсаткичларга эришишида айнан ўша туртки вазифасини ўтамоқда. Дастурнинг ўзига хослиги шундаки, натижанинг ўсиши режадаги кўрсаткичлар эмас, бўлинма ўтган ой давомида бажарган ишга қараб белгиланади. Яъни сиз ҳар ой аввало ўзингизни енгишингиз керак. Режа ва мақсадларга эришиш мумкин.
Ҳар ой етакчи жамоа қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
- Янги уланишлар
- Дилерлар самарадорлиги
- ARPU (Average Revenue Per User) компания янги уланишлардан олаётган ўртача даромад
Бу бир марталик акция эмас, балки барча иштирок этадиган ва ҳар ойда ташкиллаштириладиган мусобақадир.
Ишчилар пул мукофотига эга бўлишади ва уни компанияда «Флагман пули» деб аташади. Бу соғлом мотивация: ҳар бир ходим ушбу мотивацион дастурда ғолиб бўлган ҳамкасбининг ўрнида бўлишни хоҳлайди. Ва маълум бир ҳудуднинг ғолиб бўлиши ҳам қувонтиради, биз ҳам ғалаба қозонишимиз керак, деган интилиш бўлади.
Ucell’дагиларнинг ишончи комил: ҳар бир ҳудудий бўлинма ғалабаси – Компаниянинг ҳар бир ходими ғалабасига тенг.
Замонавий технологиялар ёрдамида Ucell компанияси юқори сифатли ҳаёт ҳамма учун имконият даражасида бўлишига интилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter