Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell: Сифат ва тезлик устида иш олиб борилмоқда

Ucell: Сифат ва тезлик устида иш олиб борилмоқда

Фото: «Ucell»

Ucell компанияси доимий равишда алоқа сифатини яхшилаш ва Интернет тезлигини ошириш устида иш олиб боради. Янги йил олди кунларида Ucell 200га яқин таянч станцияси қурилгани ва Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатдаги 12та вилоят ҳамда Тошкентда мавжуд 500дан ошиқ таянч станция модернизациялаштирилгани ҳақида ҳисобот берди. Айниқса, ўтган йилнинг IV чораги Ucell техник департаменти ходимлари учун унумли бўлди.



Асосий шартлардан бири

Уяли алоқа ва тезкор Интернетни тўсиқларсиз қабул қилиш учун яхши телефон ва сифатли сигнал керак. Агар биринчиси абонентга боғлиқ бўлса, иккинчиси мобил операторлар томонидан таъминланади. Асосий шартлардан бири шуки, абонентлар энг яқин таянч станцияси (кейинги ўринларда ТС) сигнал қамрови масофасида бўлишлари керак.

Шунинг учун янги майдончаларни қуриш жойлари объектлар қамрови, даромадгирлиги, трафик ва сифат кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланди.

Алоҳида эътибор трафик нуқтайи назаридан юкламаси ортиб кетган майдончаларга қаратилди. Шунингдек, ёппасига амалга оширилаётган фаол қурилиш ишлари натижасида ТС демонтажи юзага келган мамлакатимиз шаҳарларида сигнал билан қопланганликни таъминлашга катта куч берилди.

Натижада Ucell Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда керакли миқдорда янги майдончалар қуриб, етакчи таянч станцияларни тиклашга эришди. Таъкидлаш ўринлики, масалан, Самарқандда таянч станцияларнинг 26 фоизи модернизациялаштирилган бўлса, Андижон вилоятида 99,6 фоиз станция модернизациялаштирилди.

Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб жами 500дан ошиқ станция модернизация қилинди.

Нафақат бизнес, балки ижтимоий масалалар ҳам

Иккита рақам. Биринчиси – стандарт таянч станциясининг нархи (учта сектор: атрофдаги ҳудудни қопловчи антенналар ва учта қатлам: 2G, 3G ҳамда 4G) ўртача 70-80 минг долларни ташкил этади. Ўртача деб айтаётганимизнинг сабаби, 70 метрлик антенна-мачтали иншоот ёки том устидаги қабул-узатиш аппаратураси комплексининг нархи сезиларли даражада фарқ қилади.

Иккинчи рақам. Ўзбекистонда абонентнинг ўртача ойлик ҳисоби (АРПУ) 24 минг сўмни ташкил этади. Яъни, биз мобил алоқа ва интернетга ойига ўртача 2,22 доллар сарфлаймиз.

Ушбу икки рақамни билганингиздан сўнг таянч станцияси харажатлари ўзини оқлаши учун қанча абонент ва вақт кераклигини осон тасаввур қиласиз. Бунда юқорида айтиб ўтилган нархга ижара, электр таъминоти, таъмирлаш ва мутахассислар иш ҳақи киритилмаган.

Фаолиятини бошлаган кундан то ҳозирга қадар Ucell ижтимоий функцияларни бажарувчи таянч станцияларни қуриб келмоқда. Ҳа, Ucell бизнес-компания ва тижорий манфаатга эришишни кўзда тутади. Биз аҳолиси кам ҳудудлардаги ТС умуман ёки яқин орада даромад келтирмаслиги мумкинлигини биламиз, лекин улар инсонларнинг қулайлиги учун қурилмоқда.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида мамлакатнинг чекка ва аҳолиси кам ҳудудларида Ucell 19та станцияни қуриб, фойдаланишга топширди: бу, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари.

Янги таянч станциялари ўрнатилган аҳоли пунктлари орасида:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани «Қонираткўл» қишлоқ фуқаролар йиғини;
  • Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Бахмал ҚФЙ «Бойқўнғир» қишлоғи;
  • Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Лойқасой» маҳаллий фуқаролар йиғини;
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Шаҳриобод» маҳалласи «Ҳурватан», қишлоғи бор.

2021 йилда уяли алоқа ва интернет билан таъминланган бундай чекка ва аҳолиси кам пунктлар сони 19та.

Қаерда қуриш қийинроқ?

Ускуна ва жиҳозларни фақат вертолёт ёки эшакда етказиш мумкин бўлган жойларда эмас. ТСни ёппасига қурилиш ишлари кетаётган йирик шаҳарларда ўрнатиш ҳаммасидан қийин.

Шаҳар муҳитида майдонча барпо этиш билан боғлиқ маълум муаммолар бор: чунки ер остидаги мавжуд коммуникацияларни аниқлаш осон эмас. Махсус техниканинг объектларга етиб боришида ҳам қийинчиликлар учраб туради.

Қишлоқ жойларида ТС қуришнинг ҳам ўзига яраша мураккабликлари бор. У ерда электр таъминоти линияларини ўрнатиш муаммо. Кўп сайтлар катта шаҳарлар ташқарисида жойлашгани ҳисобига ҳаво электр тармоғи линияларини маҳаллий фуқаролар участкалари бўйлаб тортишга тўғри келар эди. Дастлаб ушбу қурилиш, айниқса, майдончани у ёки бу трансформатор подстанциясига улаш масалалари айримларда норозилик уйғотди. Бироқ тушунтириш ишларини олиб бориш йўли билан муаммолар муваффақиятли тарзда бартараф этилди ва объектлар ишга туширилди.

Қурилиш қанча вақт талаб этади?

Янги объектни яратиш жараёни етарлича кўп вақт талаб қилади. Амалиётда қурилиш ҳақида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб тармоққа улашгача 130дан 310 кунгача ўтади. Ўртача лойиҳа 6 ой давом этади.

Иш босқичлари:

  • У ёки бу туманда вышка ўрнатиш эҳтиёжини аниқлаш.
  • Радио-қопламаси, транспорт ва электр таъминоти имкониятлари талабларига жавоб берадиган номзод-ер участкасини қидириш.
  • Ижара шартномасини имзолаш ёки ажратилган ер участкасини олиш, ташқи электр тармоқларига уланиш учун техник шароитларга эга бўлиш.
  • Ишлаб чиқилган лойиҳа асосида қурилиш ишларини ўтказишга буюртма эълон қилинади.
  • Ускуна ва жиҳозлар буюртма қилинади.
  • Зарур рухсатномаларга эга бўлиш учун компетент идораларга мурожаатлар йўлланади.
  • Қурилиш ишлари якунланганидан сўнг ускуналар монтажи, интеграцияси амалга оширилади; радио параметрлари оптимизацияси, шунингдек статистика таҳлили ўтказилади.
  • Зарур рухсатномалар (легаллаштириш) олингач, ТС эфирда пайдо бўлади ва одамлар Ucell сифатли хизматидан фойдалана олади.

Микротўлқинли печдан ҳам хавфсиз

Дарҳол жавоб берамиз: хавфсиз. Турар жойлар, мактаблар, болалар боғчалари ва шифохоналар яқинида ТС қуриш хавфсиз. Давлат мамлакатда қабул қилинган санитар нормаларига риоя қилиш устидан жуда қатъий назорат ўрнатган. Ҳар бир объект учун санитар паспорт ишлаб чиқилади ва унда нурланиш ҳудудлари кўрсатилган тегишли зичлиги билан акс эттирилади.

Ўзбекистонда рухсат берилган алоқа оқимининг зичлик даражаси - 10 мк В/см2.

Ҳар бир ютуқнинг ўз номи бор

Техник блок ходимларининг юқори даражадаги профессионаллиги ва интилувчанлиги туфайли 2021 йил техник ривожланиш режаси бажарилди.

Ушбу юксак муваффақиятга Дмитрий Абдурахманов раҳбарлиги остидаги жамоа ўзининг катта ҳиссасини қўшди: Ўткир Неъматов, Анвар Сулейманов, Тимур Аминов, Алишер Ибадуллаев, Орзубек Қодиров, Мурат Курбанов, Эмил Куртназаров ва Сардорбек Холмуҳаммедов.

Ҳудудий мутахассисларни ҳам таъкидлаб ўтамиз: Азамат Аниязов, Андрей Дмитриев, Аҳмаджон Ғуломов, Баҳодир Умаров, Игор Ванишев, Мансур Эшмуратов, Марат Джумаев, Муратбай Сейидов, Фирдавс Имомов ва Элмурод Рахимов.

Ҳаракатчан ва фаол жамоа қисқа фурсатларда объектларнинг қурилиш тайёргарлигини таъминлаш ва уларни ҳатто мураккаб иқлим шароитларига эга чекка ҳудудларга ҳам интеграция қилишга эришди.

2022 йилга қурилиш режалари

Ucell алоқа сифатини яхшилаш устида тинимсиз ишламоқда.

Бу мақсадда 2022 йилда бир неча юзлаб янги майдончалар қурилади. Бундан ташқари, бутун Ўзбекистон бўйлаб 800дан ошиқ таянч станциялари модернизация қилинади.

Асосий эътибор ТСни оптик толали алоқа линиялари (ОТАЛ) бўйлаб улашга қаратилади. Чунки релели алоқа эмас, айнан ОТАЛ ахборот узатишнинг юқори тезлиги, ишончлилик, тизимнинг тўсиқларга бардошлилиги ва тежамкорликни таъминлай олади.

Яқин тўрт йил учун тасдиқланган режада транспорт инфраструктурасини ва, аввало, бутун республика ҳудудида оптик толали алоқа линиялари тўлиқ ривожлантириш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг