Ucell Бухорода хайрли акция ўтказди (фото)
Ноябр ойи. Эрта тонгдан Ucell-Buxoro ходимлари шаҳар ҳокимлиги ва ободонлаштириш хизмати кўмагида 102 туп маҳаллий қарағайнинг «гужум» навли кўчатларини экишди.
Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ахтам Аҳмедов дастлаб кўчатларга бироз шубҳа билан қаради, кейин ҳаммаси тутиб кетишини айтди.
Шаҳар ҳокимлиги кўмагида марказдан ҳудуд ажратилди. Бу ер шаҳар аҳолисининг сайр қилиш жойи, суғориш тизими ва ҳатто фавворалар ҳам мавжуд.
Фурқат Муродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари:
«Ҳозир давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 40 кунлик дарахт экиш ҳаракати ўтказилмоқда. Бугун Ucell компанияси вазирликнинг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда ушбу тадбирда иштирок этмоқда».
Меҳридин Мухамедов, Ucell-Buxoro ҳудудий бўлинмаси директори:
«Ucell компанияси давлатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этади. Икки йилдан буён компания республика бўйлаб кўчат экиш ишларини олиб бормоқда. Бугун Бухоронинг марказий майдонига кўчатлар экмоқдамиз. Биз, албатта, дарахтларга ғамхўрлик қиламиз ва кўчатларнинг ўсишини кузатиб борамиз».
Келгуси йилда ҳаммамиз соғ-саломат ва ўз жойимизда бўлиб турсак, Бухоро ўрмон хўжалигидан Прокудин-Горский фотосуратида кўрсатилган 110 йиллик «сада-қорағоч» навидаги жуда машҳур дарахтларнинг катта ҳажмдаги кўчатларини сотиб оламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter