Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Тушунинг, вакцина — эпидемиологик вазиятни барқарорлаштирувчи асосий омил эмас» – Баҳром Алматов

 «Тушунинг, вакцина —  эпидемиологик вазиятни барқарорлаштирувчи асосий омил эмас» – Баҳром Алматов

Фото: Xabar.uz

Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Агар вирусга қарши вакцина зарурати пайдо бўлса, Ўзбекистонда шундай вакцина яратиш имконияти етарлими, деган саволга Баҳром Алматов шундай жавоб қайтарди:

– Ижтимоий тармоқларда вакцина ҳақида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар бериляпти. Лекин бир нарсани тўғри тушуниш керакки, вакцина яратилган ҳолатда ҳам, дунёдаги 8 миллиарддан ортиқ аҳолини тўлиқ эмлаб чиқиш 1-2 йиллик иш эмас.

Вакцина бўйича берилаётган маълумотларга ҳаддан ташқари қизиқиш билан қарашимиз мақсадга мувофиқ эмас. Агар вакцина яратиладиган бўлса ҳам, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласи — бу келажак масаласи.

Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси жадал суратларда ривожланиб бормоқда. Агар вакцина яратилгандан кейин бундай ихтисослашган корхоналарнинг Ўзбекистонда ташкил қилиш зарурати туғилса — бу кейинги масала ҳисобланади.

Халқимиздан илтимос қилган бўлардим, тушунинг, вакцина — бу эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришнинг асосий омили эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг